ДХХ Тахиатош, Бўстон ва Бўка туманлари ҳокимлари ўринбосарларини пора олишда гумонлаб қўлга олди. Хусусан, Тахиатош ҳокими ўринбосари фуқарога ҳокимлик балансидаги бузилишга тушган уйни фуқарога расмийлаштириб бериш эвазига 35 млн сўм талаб қилган.
Жалол Арашов ва Ботиржон Шахриёров Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосарлари этиб тайинланди.
Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков ўтказган йиғилишда инвестициявий ва ташқи савдо фаолияти кўрсаткичлари бўйича камчиликларга йўл қўйган ҳоким ўринбосарларига чоралар кўрилди. Бўзатов тумани ва Зарафшон шаҳри ҳокимларининг ўринбосарлари ишдан олиниб, яна 19 нафар ўринбосарга ҳайфсан берилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг